Ҳормуз бўғозининг жанубий қирғоқлари яқинида икки нефт ташувчи танкер денгиз миналарида портлади.
Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) маълум қилган.
ИИҚК маълумотларига кўра, белгиланган қоидаларни бузган ҳолда Ҳормуз бўғозининг жанубий йўналиши орқали ўтишга уринган икки супертанкер денгиз миналарига дуч келган ва оқибатда портлашлар содир бўлган.
Қайд этилишича, ҳодисадан сўнг кемалар экипажлари танкерларни тарк этган.
Умуман олганда, мазкур танкерларда 4,5 миллион баррелдан ортиқ хом нефть ташилаётган бўлган.