Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ҳормуз бўғози яқинида кема ёниб кетди

Ҳормуз бўғози яқинида кема ёниб кетди

Уммон кўрфази соҳилида, Ҳормуз бўғози яқинида ёқилғи ташувчи ёғоч кемада ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақда Эроннинг Ҳурмузгон вилоятидаги Сирик порти матбуот хизмати маълум қилган.

«Бугун эрталаб Сирик соҳилидан 2 мил (3,22 км) масофада ёқилғи ташувчи кемада ёнғин юз берди», — дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир киши жабрланган.

Агентлик ҳодисанинг бошқа тафсилотларини келтирмаган.

Киритилди: Бугун 15:05. Ўқилди: 330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!