Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистондаги “Сувараклар халқ партияси” Instagram'да мамлакатнинг энг йирик сиёсий кучларидан ҳам машҳур бўлиб кетди

Ҳиндистондаги “Сувараклар халқ партияси” Instagram'да мамлакатнинг энг йирик сиёсий кучларидан ҳам машҳур бўлиб кетди

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, “Сувараклар халқ партияси” (“Cockroach Janta Party” ) мамлакат Олий суди раиси Суря Кант ишсиз ёшларни “интернетда ўтириб, дуч келганга ҳужум қиладиган сувараклар” деб атаганидан кейин пайдо бўлди.

Сатирик характерга эга бўлишига қарамай, партиянинг мамлакатдаги аниқ ўзгаришларга бўлган талабни акс эттирувчи ўз манифести бор.

Ҳозирда “Сувараклар халқ партияси”нинг Instagram'даги саҳифасида 18 миллион обуначиси бор, бу ҳукмрон BJP партияси (8,9 миллион) ва мухолифатдаги Ҳиндистон миллий конгресси партияси (13,4 миллион) обуначиларидан кўпроқ ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 09:37. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!