Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистон Хитой билан чегарадаги эҳтимолий тўқнашувларга тайёрланмоқда

Ҳиндистон Хитой билан чегарадаги эҳтимолий тўқнашувларга тайёрланмоқда

Ҳарбийлар яқин масофадаги жанглар, баланд тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлар ёрдамида кузатув олиб боришга ўргатиляпти.

Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги чегара масаласи ҳануз ҳал этилмаган.

Асосий эътибор 2020 йилда Галван водийсидаги қуролли можародан сўнг Ҳиндистон-Тибет чегара полицияси таркибида ташкил этилган "Шауря" махсус отряди жангчиларини тайёрлашга қаратилган. Бундай тузилмаларнинг ташкил этилиши Ҳиндистоннинг чегарадаги баҳсли ҳудудларда мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳар қандай ҳодисага тезкор жавоб беришни таъминлашга қаратилган.

2020 йилда Гальван водийсида юз берган тўқнашувларда 20 нафар ҳиндистонлик ҳарбий ҳалок бўлган.

Киритилди: 21:24 15.11.2026. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар