Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистон ва Покистон замонавий авиация тарихидаги энг катта ва энг узоқ ҳаво жангларидан бирини олиб боришди

Ҳиндистон ва Покистон замонавий авиация тарихидаги энг катта ва энг узоқ ҳаво жангларидан бирини олиб боришди

Бу ҳақда СNN Покистон хавфсизлик хизматларидаги манбага таяниб хабар бермоқда. Гап 7-майга ўтар кечаси бўлиб ўтган жанг ҳақида кетмоқда.Ўшанда Покистон Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳиндистоннинг бешта қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилган эди.

CNN манбасига кўра, ҳаво жангида жами 125 та самолёт қатнашган. Жангчилар бир соатдан кўпроқ вақт давомида бир-бирларига ракета отишди, баъзан эса 160 километрдан ортиқ масофага зарба беришди. Бироқ, самолётларнинг ҳеч бири ўз ҳаво ҳудудини тарк этмади.

CNN манбаси 2019-йилда Покистонда Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти уриб туширилганда юз берган тўқнашув тажрибасидан келиб чиқиб, томонлар ўз жангариларини чегарадан ўтказмаганини тахмин қилди. Учувчи Покистон телевидениесида кўрсатилди ва энди ҳар икки томон ҳам "бундай хўрлашни" хоҳламайди, деб ҳисоблайди CNN манбаси.

7-майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳукумати “Синдур” операциясини эълон қилди ва Покистонга зарбалар берди, Исломобод жавоб қайтарди. Ўзаро ҳужумлар натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди .

Киритилди: 15:03 08.05.2025. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!