Ҳиндистон ва Непалда кучли ёмғирлар оқибатида тахминан 100 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълум қилинишича, Ҳиндистоннинг Биҳар штатида ҳалок бўлганлар сони 64 кишини ташкил этган. Қўшни Уттар-Прадеш штатида эса 20 дан ортиқ фуқаро вафот этган.
Непалда табиий офат, асосан чақмоқ уриши натижасида, камида саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Маҳаллий аҳолига ноқулай об-ҳаво шароитлари давом этиши ҳақида огоҳлантириш берилди.