Нашр бу ҳақда Хитой Марказий телевидениясига (CCТV) таяниб хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Хитой соҳил қўриқлаш хизмати “денгиз назорати”ни амалга ошириб, Сэнди-Кей оролида суверен юрисдикцияни ўрнатган, яъни, у ерга Хитой байроғи ўрнатилган.
"Бу сўнгги йиллар ичида Пекин Жанубий Хитой денгизига даъво қилаётган ва илгари эгалланмаган ҳудудга расмий равишда ўз байроғини ўрнатган биринчи ҳолат бўлди. Мазкур ҳаракат Филиппин ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий машғулотлар бошланиши арафасида содир бўлди. Машғулотлар кейинги ҳафтада бошланиши режалаштирилган", деб ёзади FT.
Хитой эгаллаган оролчанинг майдони атиги 200 квадрат метрдан бироз ошиқ бўлса-да, халқаро денгиз ҳуқуқига кўра, Пекин ушбу орол атрофидаги 12 денгиз мили (тахминан 22 километр) радиусдаги ҳудуд устидан ҳам назорат ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин. Бу эса Филиппин Хитой ҳаракатларини кузатиш учун фойдаланадиган Титу оролининг суверен ҳудуди билан кешишишини англатади.
Ҳозирча Сэнди-Кейда Хитойнинг доимий оккупацияcи ёки қурилиш ишларини бошлаганига оид белгилар йўқ. Филиппин томони эса хитойлик соҳил қўриқчилари байроқ ўрнатгандан сўнг ҳудудни тарк этганини маълум қилди.