Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.
"Шунингдек, ҲАМАС ҳалок бўлган исроилликларнинг жасадларини тўплашни бошлаганини билдирди ва бу ишни тугатиш учун бомбардимонларни тўхтатишни сўради", дея хабар бермоқда телеканал ҳаракат вакилига таяниб.
ҲАМАС вакили ҳаракат Қатар орқали Қўшма Штатлардан Ғазо секторидаги Исроил кучларини буткул олиб чиқиш бўйича кафолат олганини ҳам таъкидлади.
Al Hadath телеканалининг хабар беришича, ҲАМАС Ғазода ушлаб турилган барча тирик исроилликларни бир вақтнинг ўзида топширишга ҳам тайёр.
"Бу борадаги музокаралар ҳозирда ҳам давом этмоқда", — дея маълум қилди АҚШ Давлат котиби Марко Рубио.