Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳафтасига 150 дақиқа пиёда юриш ёки бошқа жисмоний фаоллик мияни 7 ойга "ёшартиради"

Ҳафтасига 150 дақиқа пиёда юриш ёки бошқа жисмоний фаоллик мияни 7 ойга "ёшартиради"

Ҳаракат қилиш мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: агар мунтазам ҳаракат қилинса, мия айнан қанчага ёшаришини ўлчаш мумкинми?

Рандомизацияланган клиник тадқиқотда олимлар бир йил давомида 26-58 ёшдаги 130 нафар соғлом катталарни кузатишди. Уларнинг бир қисми одатий ҳаёт тарзини давом эттирди, иккинчи гуруҳ эса ҳафтасига тахминан 150 дақиқа аэроб машқларни бажарди - тез юриш, югуриш, велосипед учиш ёки кардио машқлар.

12 ойдан сўнг маълум бўлишича, мунтазам ҳаракат қилганларда миянинг биологик ёши назорат гуруҳига нисбатан тахминан 0,6 йилга (бу тахминан 7 ой) камайган. Бу шунчаки ўхшатиш эмас.

Мия ёши МРТ ёрдамида, brain-PAD кўрсаткичи орқали баҳоланди - бу кўрсаткич миянинг тузилиши жиҳатидан ўз ёшидан "каттароқ" ёки "ёшроқ" кўринишини белгилаб беради.

Бу нима сабабдан содир бўлади? Олимлар қон босими, вазн, жисмоний ҳолат даражаси ва бошқа омилларни текшириб кўришган, лекин ҳеч қайси омил алоҳида ҳолда бу эффектни тўлиқ тушунтириб бера олмади. Эҳтимол, гап ҳаракатнинг қон айланиши, метаболизм ва нейропластикликка бўлган умумий таъсирида.

Гап марафонлар ёки оғир машқлар ҳақида кетмаяпти. Бу масалан: Ҳафтасига 5 марта 30 дақиқадан юриш (ишга боришдаги йўл). Ҳафтасига 3-4 марта ўртача кардио машғулотлари.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!