Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Opta таҳлилчилари суперкомпьютерни ишга тушириб, терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди. Ҳисоб-китобларга кўра, мундиалда ғолиб чиқиш эҳтимоли энг юқори бўлган жамоа — Испания терма жамоасидир. «Қизил фурия»нинг зафар қучиш эҳтимоли 16,12% ни ташкил этади. Бу шуниси билан эътиборга лойиқки, испанияликлар сўнгги учта Жаҳон чемпионатида 1/8 финалдан нарига ўта олишмаган эди.

Иккинчи ўриндан Франция терма жамоаси жой олди, унинг турнирда ғалаба қозониш эҳтимоли — 12,98%. Кейинги ўринларда Англия (11,18%), Аргентина (10,36%), Португалия (7%), Бразилия (6,61%), Германия (5,12%), Нидерландия (3,62%), Норвегия (3,51%) ва Бельгия (2,37%) терма жамоалари қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси ғолиб чиққан эди.

Киритилди: 23:38 01.06.2026. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!