Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати +2...+3 даражага кўтарилади ва кундуз кунлари ҳаво +35...+37 даражагача исийди. Ҳудуднинг катта қисмида ушбу кунларда кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.
Фақат республиканинг шимолида ҳаво булутлилик кучайиши кутилмоқда, аммо бу ҳудудда ҳам қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 2 сентябрда баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кундузи 2-3 сентябрда +31...+33 даража, 4-5 сентябрда +35...+37 даража бўлади. Ҳарорат кечалари +16...+18 даражадан +20...+22 даражагача кўтарилади.