Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Гвардиола: "Мендан у ҳақида сўраманг"

Гвардиола: "Мендан у ҳақида сўраманг"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола журналистларнинг Жек Грилиш ҳақидаги саволидан жаҳли чиқди.

Англиялик футболчи "шаҳарликлар"нинг сўнгги турдаги "Фулхэм"га (2:0) қарши ўйин қайдномасига киритилмади. Миш-мишларга кўра, 29 ёшли футболчи трансфер ойнасида клубни тарк этади.

"Мендан Грилиш ҳақида сўраманг. Мени ундан норози деб ким айтди? Менда 24 нафар футболчи бор, ўтган ўйинда олтитасини, бу сафар эса бештасини қайдномага киритмасликка мажбур бўлдим. Бунда шахсий ҳеч нарса йўқ, мен Жек, Ҳусанов ва Макати билан яхши муносабатдаман. Айнан мен Грилишнинг жамоага келишини талаб қилдим, унинг бу ва кейинги мавсумда ҳам шу ерда қолиши учун курашдим," - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC.

Киритилди: 14:06 26.05.2025. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!