The Athletic журналисти Дэвид Орнштейн хабарига кўра, 2025/26 йилги мавсум Хосеп Гвардиола учун "Манчестер Сити" бошқарувидаги сўнггиси бўлиши кутилмоқда. Бу борада якуний қарор мавсум якунига яқин қабул қилинади.
Манбанинг таъкидлашича, "Манчестер Сити" Гвардиола ўрнига бошқа мураббий изламоқда. Мураббий ўзгарган тақдирда "шаҳарликлар" учун асосий номзодлар орасида ҳозирда "Челси"да ишлаётган Энцо Мареска бор.
Мареска аввалроқ Гвардиола штабида ишлаган, шунингдек, "Манчестер Сити" ёшлар жамоасини бошқарган. Мутахассис яқин келажакда "Челси"дан истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар юрибди.