Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Гувоҳлар, аудиолар, далиллар: 250 бетлик шикоят Раҳмонни халқаро судга етаклайдими?

Гувоҳлар, аудиолар, далиллар: 250 бетлик шикоят Раҳмонни халқаро судга етаклайдими?

Тожик мухолифати Эмомали Раҳмон устидан ХЖСга шикоят қилди.

Тожикистонлик мухолиф сиёсатчилар Гаагадаги Халқаро жиноий судга Тожикистон президенти ва мамлакат ҳукумати устидан шикоят берди. Уларга чет эллик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам қўшилди: улар республика раҳбариятини "инсониятга қарши жиноятлар"да айблашмоқда.

Бу ҳақда Тожикистонда тақиқланган Исломий уйғониш партияси раҳбари Муҳиддин Кабирий ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қилди.

"Энди иш Халқаро жиноий суд прокурорларининг қўлида, - деб ёзди сиёсатчи. - Умид қиламанки, у (Раҳмон) тез орада барча қилмишлари учун жавоб беради."

Шикоят берилганини LinkedIn ижтимоий тармоғида ҳуқуқшунос Николя Линёл ҳам тасдиқлади. У ёзишича, уч ташкилот: Украина халқаро кўнгиллилар жамғармаси (FUVI), Freedom For Eurasia ва Тожикистон Исломий уйғониш партияси Халқаро жиноий судга мурожаат қилган. Хабарда таъкидланишича, 60 дан ортиқ ҳолат ҳужжатлаштирилган: улар орасида "қийноқлар, зўрлаш, суддан ташқари қатл этиш ва мамлакатни тарк этишга мажбурлаш" ҳоллари мавжуд.

Ҳуқуқ ҳимоячилари тергов бошланишини ва айбдорларни қамоққа олиш учун ордер берилишини талаб қилмоқда.

"Энди жим туриш чора эмас," - дея таъкидлади ҳуқуқшунос.

Тожикистон Исломий уйғониш партияси раҳбари Муҳиддин Кабирий «Настоящее Время» телеканалига шикоят қандай тайёрланганини батафсил сўзлаб берди.

"Умидимиз шуки, Халқаро жиноят суди шикоятимизни кўриб чиқиб, жиноят иши очиш ва айбдорларни, жумладан Тожикистон юқори раҳбариятини ҳам қамоққа олиш жараёнини бошлайди," - дея у таъкидлади.

"Дастлаб, халқаро ҳуқуқшуносларимиз билан тўрт йил олдин шундай тактикани танлаганмиз - камроқ шов-шув, камроқ оммавийлик, лекин асосий ишга кўпроқ эътибор қаратиш имконияти," - дея у сўзини давом эттирди. "Ҳозирги пайтда бизнинг шикоятимиз деярли 250 бетни ташкил этади. Яна бир неча минг саҳифа - бу далиллар, видео ва аудио материаллар, гувоҳларнинг шахсий кўрсатмалари ва бошқалардан иборат."

Тожикистон ҳукумати Халқаро Жиноят Судига берилган шикоятга ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдирмади.

Киритилди: 22:21 11.04.2025. Ўқилди: 3150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!