Грузия пойтахтидаги намойишларда вазият кескинлашмоқда
Намойишчилар президент қароргоҳига бостириб киришгани хабар қилиняпти. Махсус кучлар уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда.
Шунингдек, Тбилисида намойишчилар полициячиларга қарата тош ва пиротехника отишмоқда.
Шунингдек, полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз бермоқда.
Грузия Ички ишлар вазирлиги мазкур митингни ноқонуний деб эълон қилган.
Бугун Грузияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтган, мухолифат бу сайловларни бойкот қилган.