Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Грузия бош вазири Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларини қабул қилди

Грузия бош вазири Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларини қабул қилди

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирларини қабул қилди.

Грузия ҳукумати матбуот хизмати хабар беришича, Кобахидзе расмий кечки овқат чоғида меҳмонларга ташриф учун миннатдорлик билдирган.

У Тбилиси учун Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни чуқурлаштириш ва турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш устувор вазифа эканини таъкидлаган.

Қайд этиш жоизки, 23 октябрь куни Батуми шаҳрида Грузия ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув доирасида Грузия бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвилининг ҳамкасблари билан икки томонлама музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Киритилди: 09:30 23.10.2026. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!