Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Googleга қарши монополияга қарши тергов бошланди

Googleга қарши монополияга қарши тергов бошланди

Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси бозорни тартибга солиш давлат бошқармаси хабар берди .

“Хитой Халқ Республикасининг Монополияга қарши қонунчилигини бузганликда гумон қилинганлиги сабабли, Хитой Халқ Республикаси Бозор назорати ва тартибга солиш бош бошқармаси Google'га қарши текширув бошлади”, — дейилади хабарда.

Тергов тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.

Америка корпорациясининг Gmail, Google Maps, Google Play ва YouTube хизматлари Хитойда блокланган. Хитой расмийлари Google сиёсий жиҳатдан нозик контентни назорат қилиш талабларини бажаришдан бош тортганини айтди. Шу билан бирга, Хитойда Google компаниясининг Android оператсион тизимига рухсат берилган ва деярли барча хитойлик смартфонлар унда ишлайди.

Киритилди: 13:08 04.02.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!