Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германиянинг собиқ канцлери ҳисоб рақами блокланди

Германиянинг собиқ канцлери ҳисоб рақами блокланди

Ганновернинг Sparkasse Hannover банки бир йил аввал Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шредернинг ҳисоб рақамини блоклаган эди.

Бу ҳақда Bild ёзмоқда.

"Bild тадқиқотига кўра, Sparkasse Hannover унинг ҳисобини маълум пул ўтказмалари учун блоклаган," - дейилади материалда.

Қайд этилишича, гап "Шимолий оқим-2" оператори Nord Stream 2 AG'дан пул ўтказмалари ҳақида кетмоқда.

Шредерга йўллаган мактубида банк раҳбарияти маблағларни собиқ канцлер ҳисобига киритишни давом эттирса, АҚШ томонидан санкциялар қўлланилишидан хавотир билдирган. Шу билан бирга, қайд этилишича, Шредер ҳеч қандай санкциялар рўйхатига киритилмаган.

Киритилди: 19:22 25.05.2025. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!