Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Германияда ёшлар иштирокида ҳукуматга қарши намойишлар ўтказилмоқда

Германияда ёшлар иштирокида ҳукуматга қарши намойишлар ўтказилмоқда

Германиянинг бир қатор шаҳарларида ҳукуматга қарши ёшлар намойишлари бўлиб ўтмоқда. Тахминларга кўра, уларда ўн минглаб киши иштирок этмоқда.

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг истеъфосини талаб қилаётган «Z авлод қарор қилади» ёшлар ҳаракатининг норозилик намойишлари мамлакатнинг 30 та шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Намойишчилар Берлин, Франкфурт-на-Майне, Майнц, Мюнхен, Нюрнберг, Эрфурт, Магдебург, Дрезден ва Лейпциг кўчаларига чиқишган. Уларнинг айримлари қўлларида «Мерц кетиши керак» деган ёзувлар туширилган плакатларни кўтариб олган. Ҳар бир намойишда 2 мингдан 5–6 минг нафаргача киши иштирок этмоқда.

Фаоллар мактабларни молиялаштиришнинг қисқартирилиши, яшаш харажатларининг ошиши, ижара ҳақининг қимматлиги, шунингдек, мажбурий ҳарбий хизматнинг қайта тикланиши эҳтимолига қарши чиқмоқда. Улар ҳукуматни маблағларни таълим ва ижтимоий соҳага йўналтиришга чақирмоқда.

Намойишлар нисбатан тинч руҳда ўтаётганига қарамай, Нюрнберг ва Штутгарт шаҳарларида намойишчилар пиротехника воситалари ва тутунли шашкалардан фойдаланган. Кёльн шаҳрида эса намойишчилар провокацияларга қўл уриб, юзларини беркитгани ва пиротехника воситаларини ишлатгани сабабли полиция намойишни тарқатиш ҳақида буйруқ берган.

Bild нашри маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб намойишларда тахминан 160 минг киши иштирок этган.

Киритилди: Бугун 11:35. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!