Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни раҳбари Армин Паппергернинг хавфсизлиги сезиларли даражада оширилди, у энди ўз хавфсизлиги учун қўрқиб ўқ ўтказмайдиган жилет кияди.
Бу ҳақда Focus-online ахборот портали ёзмоқда.
Унинг маълумотларига кўра, Паппергер уйдан чиқаётганда галстук ўрнига оғирлиги 5 кг гача бўлган ўқ ўтказмайдиган жилет кияди. ОАВ хабар беришича, қуролланган тансоқчилар уни зирҳли машинада иш учрашувларига олиб боришади. Ҳар бир ташриф буюрувчи полиция ва Конституцияни ҳимоя қилиш бўйича федерал идора (контрразведка функцияларини бажаради) талабига биноан дастлабки текширувдан ўтказилади.
"Мен Германия канцлери каби ҳимояланаман ва қўриқланаман", деди Паппергер матбуот анжуманида.
Маълумотларга кўра, хавфсизлик чораларини кучайтиришга Россия махсус хизматларидан келаётган таҳдид сабаб бўлган.