Ҳиндистонда икки фарзанди билан бирга яшаган россиялик аёл ғорда топилди. 40 ёшли аёлнинг визаси 2017 йилда тугаган.
Нина Кутина икки қизи — 6 ёшли Према ва 4 ёшли Ама билан Карнатака штатидаги Раматирта тепалигидаги ғорда изоляцияда яшаб келган. Оила яшаб турган жой ўтган чоршанба куни аниқланган, чунки полиция Раматирта тепалигида кўчки юз бергандан сўнг ҳудудни патрул қилаётган эди. Ғор оғзида арқонда осилиб қураётган кийимларни кўриб қолишган.
Нина тахминан 8 йил олдин Ҳиндистонга ишбилармонлик визаси билан келган ва Гоа орқали муқаддас соҳил шаҳарчаси Гокарнага йўл олган, чунки у ҳиндуизм ва ҳинд руҳий анъаналарига чуқур қизиққан.
У қизлари билан ғорда икки ҳафта яшаган, у ерда Рудра ҳайкалчасини қўйиб, медитация қилган. Маҳаллий аҳоли унга ашрамда яшаш имконини яратган. Ҳозирда маҳаллий ҳокимият Россия элчихонаси билан боғланган, яқин кунларда депортация жараёни бошланиши кутилмоқда.