Германиянинг Гиссн шаҳри (Гессен штати) марказий майдонида номаълум қуролли шахс ўт очиб, бир неча кишини яралади.
Бу ҳақда маҳаллий полиция вакилига таяниб, DPA ахборот агентлиги хабар берди.
Матбуот котибининг сўзларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан 15:10 да букмекерлик идораси ёнида содир бўлган.
Хабар қилинишича, гумонланувчи воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоатчилик учун ҳеч қандай хавф йўқ деб ҳисобламоқда. Ҳозирда уни қўлга олиш бўйича операция давом этмоқда.
Бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.