Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Германияда энг йирик кибержиноятчилик форумлари йўқ қилинди

Германияда энг йирик кибержиноятчилик форумлари йўқ қилинди

Германия ҳуқуқ-тартибот органлари бир нечта давлатлар билан ҳамкорликда жиноятчилик фаолияти учун ишлатилган икки йирик форумни йўқ қилишга муваффақ бўлди. "nulled.to" ва "cracked.io" номли платформалар 10 миллиондан ортиқ фойдаланувчи томонидан ишлатилган бўлиб, улар халқаро махсус операция доирасида ёпилди.

Тергов натижасида саккиз нафар шахс қўлга олинди, улар жиноят майдончаларини бошқаришда гумон қилинмоқда. Ушбу шахслар орасида Германиянинг икки фуқароси ҳам бор, улар 29 ва 32 ёшда. Улардан бири Испанияда, иккинчиси эса Германиянинг Шлезвиг-Голштейн федерал ерида истиқомат қилади. Гумондорларга ўн йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда.

Операция давомида 7 та тинтув ўтказилди. 67 та электрон қурилма, шу жумладан 17 та сервер мусодара қилинди. Форумлар билан боғлиқ бўлган тўлов ва ҳостинг хизматлари ёпилди, шунингдек, бир неча юз минг евро миқдоридаги активлар мусодара қилинди.

Германия ички ишлар вазири Нэнси Физер ушбу операцияни «халқаро кибержиноятчиликка берилган жиддий зарба» деб атади. Унинг сўзларига кўра, жиноятчилар бу форумлардан зарарли дастурлар сотиш, хакерлик ҳужумларини уюштириш ва ўғирланган маълумотларни тарқатиш учун фойдаланган.

Бундан ташқари, Нидерландия ва АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари ҳам интернет фирибгарлик дастурлари билан савдо қилган «HeartSender» онлайн-дўконини ёпишга мувафф

Киритилди: 21:47 30.01.2025. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!