Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Барбок Европа Иттифоқи номидан француз ҳамкасби Жан-Ноэл Барро билан бир кунлик сафар билан Сурияга кетмоқда.
Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Сафар давомида Бербок Суриянинг янги ҳукумати раҳбари Аҳмад ал-Шара билан учрашади.
"Бугунги сафарим – француз ҳамкасбим билан биргаликда ва Европа Иттифоқи номидан – сурияликлар учун аниқ сигнал: Европа ва Сурия, Германия ва Сурия ўртасида янги сиёсий бошланиш мумкин", — деди Барбок баёнотида.