Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Автобусда йўл ҳақини нақд кўринишда тўлаганлар жаримага тортилади

Автобусда йўл ҳақини нақд кўринишда тўлаганлар жаримага тортилади

Тошкентда бундан буён жамоат транспорти автобусларида йўлкирани нақд кўринишда тўлаганлар жаримага тортилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аллаёр Норбўтаев маълумот берди.

Унинг айтишича, автобусда тўловнинг фақат икки кўриниши мавжуд: карта орқали тўлов (1700 сўм) ва бекатлардаги инфокиоск ва шохобчалардан чек олиб, тўлов қилиш (3 минг сўм).

Йўлкира учун тўловни нақд кўринишда бериш ва олиш тақиқланади. Норбўтаевга кўра, Транспорт инспекцияси ва махсус назорат гуруҳи йўл ҳақини нақд тўламоқчи бўлган йўловчиларга "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс"нинг 144-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин.

Транспорт назорати инспекцияси вакилига кўра, нақд тўловни қабул қилган ҳайдовчи ҳам жазоланиши мумкин. Агар ҳолат биринчи марта содир бўлса, огоҳлантириш берилади.

Сўнгра БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида (тахминан 37,5 минг сўм) жарима солинади.

Киритилди: 09:53 07.01.2025. Ўқилди: 1317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!