Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Реал"га ўзини таклиф қилган "Ливерпуль" юлдузи рад жавобини олди

"Реал"га ўзини таклиф қилган "Ливерпуль" юлдузи рад жавобини олди

«Реал» клуби раҳбарияти Виржил ван Дейкни ёзда эркин агент сифатида қўшиб олишни истамади.

Relevo нашри хабарига кўра, «Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг агентлари Мадрид клуби раҳбариятига нидерландиялик ҳимоячининг 2025 йил ёзида эркин агентга айлангач, уни «Реал»га қўшилишини таклиф қилган. Таклиф «Реал»нинг ҳимоя чизиғидаги жароҳатлар сабабли қийин вазиятни инобатга олган ҳолда берилган. Бироқ клуб президенти Флорентино Перес бу ўтишни рад этган. Клуб Виржилнинг ёзда 34 ёшда бўлишини инобатга олиб, футболчининг ёши сабаб уни рад қилган.

Аввалроқ, «Ливерпул» Виржил билан келишувни узайтирмаётгани футболчининг ёзда жамоани тарк этишига сабаб бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, ван Дейк жорий мавсум АПЛда 19 ўйин ўтказиб, биттадан гол ва ассистга муаллифлик қилган.

Киритилди: 09:51 07.01.2025. Ўқилди: 2907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!