Германия канцлери Фридрих Мерц Берлинда Украина президенти Владимир Зеленский ва Европа Иттифоқи етакчилари билан тинчлик музокаралари доирасидаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилади.
Германия ҳукумати расмий вакили Штефан Корнелиуснинг маълум қилишича, 15 декабрь, душанба куни канцлер Мерц Зеленский билан икки томонлама учрашув ўтказади. Музокаралар асосан Украинага иқтисодий кўмак ва сўнгги дипломатик ташаббусларга бағишланади.
Унинг айтишича, кечки пайтда музокараларга Европа давлатлари раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи ва НАТОнинг юқори лавозимли вакиллари ҳам қўшилади.