Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германия ички ишлар вазири суриялик қочқинлар учун ҳимояланган шахслар мақомини бекор қилишни режалаштирмоқда

Германия ички ишлар вазири суриялик қочқинлар учун ҳимояланган шахслар мақомини бекор қилишни режалаштирмоқда

Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер суриялик қочқинлар учун ҳимояланган мақомини бекор қилишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда у Funke медиа гуруҳига маълум қилди.

"Бизнинг қонунчилигимизда кўрсатилганидек, Миграция ва қочқинлар бўйича федерал идора ҳимоя таъминланишини қайта кўриб чиқади ва агар Суриядаги вазият барқарорлашгани муносабати билан Германияда одамлар бу ҳимояга муҳтож бўлмаса, уни бекор қилади", — дея Фезер сўзларини келтиради "ТАСС".

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, жамиятга яхши сингиб кетган, ишлаган ва немис тилини ўрганган қочқинлар Германияда қолиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Бундан ташқари, ватанига қайтишни истаган сурияликларга ёрдам кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Киритилди: 09:20 05.01.2025. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!