Саудия Арабистонида кучли ёмғирлар туфайли бир неча шаҳарларда сув тошқинлари юз берди. Жумладан, мамлакатнинг иқтисодий пойтахти деб аталган Жидда шаҳрида ёмғирлар туфайли кўчаларни сув босди, шунингдек, шаҳарлар орасидаги йўллар бузилди. Тўфон Макка ва Мадинага ҳам зарар етказди, деб ёзди Saudi Gazette.
Khaleej Times томонидан эълон қилинган видеоларда Маккадаги зиёратчилар кучли жала остида қолгани кўринади.
Метеорологлар мамлакатнинг айрим ҳудудларида чоршанбагача кучли ёмғирлар давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Мамлакат метеорология бошқармаси Макка, Мадина ва Жидда шаҳарлари учун хавфдан огоҳлантиришнинг энг юқори даражасини эълон қилган.
Саудия Арабистонида қишда ёғингарчилик жуда кам учрайди. Аввалроқ мамлакатда кучли ёмғир 2024 йил апрел ойида бўлган, шунда Уммон ва БАА ҳам ёмон об-ҳаводан жабрланган эди.