"Исроилни қўллаб-қувватлаш Германиянинг давлат доктринасининг бир қисми (Staatsräson) бўлса-да, бу “ҳамма нарсани оқлайдиган сабаб” бўла олмайди", — деди Германия федерал ҳукумати ҳузуридаги антисемитизмга қарши кураш бўйича вакил Феликс Кляйн ФАЗ газетаси билан суҳбатда.
"Биз Исроил ва дунё бўйлаб яҳудийлар хавфсизлигини таъминлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак. Аммо шу билан бирга, бу ҳар қандай ҳаракатни оқламайди, деган фикрни ҳам аниқ билдиришимиз лозим.
Фаластинликларнинг очлиги ва атайин юзага келтирилаётган оғир гуманитар вазият Исроилнинг мавжудлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан ҳеч қандай алоқага эга эмас. Бу Германиянинг давлат доктринаси бўла олмайди", — дея таъкидлади Кляйн.
Германия ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, Исроилнинг ҳаракатларини кескин танқид қилиш ва уларнинг халқаро ҳуқуққа мувофиқлигини аниқлааҳтириш антисемитизм эмас.
"Шу билан бирга, Исроил ҲАМАСнинг “генодцид нафрати”дан ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлиши керак. Шу билан бирга, Ғазо секторидаги вазиятни “геноцид” деб аташ муаммоли, чунки бу “фалестинликлар этник сабабларга кўра атайлаб ўлдирилмоқда” деган маънони беради. Бу тўғри эмас", — деди расмий.
Унинг таъкидлашича, Исроил армиясининг мақсади — ҲАМАСга қарши курашиш, улар эса ўз халқини жонли қалқон сифатида фойдаланмоқда.
Кляйннинг сўзларига кўра, Ғазо секторидаги гуманитар вазият “фалокатли”. Исроил ҳукумати аъзолари гуманитар юклар ва тиббий ёрдам кўрсатиш зарурлигини шубҳа остига олаётгани эса қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат.
"Исроил — демократик давлат ва халқаро ҳуқуққа риоя этиши шарт. Германия бунга эслатма бериши мумкин ва шундай қилишга мажбур", — дея қўшимча қилди у.