Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифлар келишувни бузишга қаратилган

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифлар келишувни бузишга қаратилган

Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифлар аллақачон эришилган келишувни бузишга қаратилган.

Бу ҳақда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати матбуот котиби Ҳазим Қосим ўзининг "Телеграм"даги каналида Исроил ОАВларида АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткофф Қатар пойтахти Доҳада давом этаётган музокараларда янги таклиф билан чиққани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, маълум қилди.

"Биз ҳарбий ҳаракатларни давом эттирмаслик, Ғазо секторидан қўшинларни олиб чиқиш, минтақани тарк этиш ва Филаделфия коридоридан кучларни олиб чиқишни бошлаш ва келишувни амалга оширишнинг иккинчи босқичига ўтиш мажбуриятларини ўз ичига олган келишув шартларига содиқ қоламиз", деб таъкидлади Қосим.

Унинг сўзларига кўра, Исроил ўт очишни тўхтатиш келишуви бўйича ўз гуманитар мажбуриятларини бажара олмади. “Биз урушни қайта бошлашга интилмаяпмиз, лекин агар ишғол кучлари (Исроил) ҳужумларини давом эттирса, халқимизни ҳимоя қилишдан бошқа чорамиз қолмайди”, деб қўшимча қилди ҲАМАС вакили.

Аввалроқ Исроил ОАВ Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткофф Доҳада бўлиб ўтаётган Ғазо бўйича ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар доирасида янги таклиф билан чиққани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 11:13 14.03.2025. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!