Ғазо секторида исроиллик танк экипажи снайпер ўқидан ҳалок бўлди. Бу пайшанба куни чоп этилган Исроил ҳарбийлари баёнотида айтилган.
"Махац" зирҳли бригадасининг 79-баталёнида хизмат қилган аскар “Ғазо шимолидаги жанговар амалиётлар чоғида” ҳалок бўлган”, — дейилади баёнотда. Марҳумнинг ўлими ҳақида оила аъзолари хабардор қилинган. Ҳалок бўлган аскарнинг исми ҳозирча ошкор этилмаган.
Баёнотда, шунингдек, "Яхалом" бўлинмасидан бир офицер ва 79-батальондан бир заҳирадаги аскар оғир яраланиб, касалхонага эвакуация қилингани айтилади.
Пайшанба куни эрталаб Исроил мудофаа кучлари бош штаби раҳбари Эял Замир, агар Хамас гаровга олинган қолганларни тезда озод қилмаса, Исроил Ғазодаги ҳарбий кампаниясини кучайтириши ҳақида огоҳлантирган эди. “Агар яқин келажакда гаровга олинганларни қайтариш бўйича тараққиётни кўрмасак, амалиётларимизни янада қизғин ва муҳим босқичга ўтказамиз”, деди у Ғазога сафари чоғида қуруқликдаги кучлар расмийлари билан учрашиб, қўмондонлар билан вазиятни баҳолади.