"Барселона" Испания кубоги финалида қўшимча бўлимларда "Реал"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
28-дақиқада Педри ҳисобни очди. 70-дақиқада Килиан Мбаппе ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан 7 дақиқа ўтиб Орельен Тчуамени мадридликларни олдинга олиб чиқди. 84-дақиқада Ферран Торрес ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.
90+6-дақиқада учрашув ҳаками видеотакрордан сўнг мадридликлар дарвозасига белгиланган пенальтини бекор қилди, Рафинья симуляция учун сариқ карточка олди. Ғалаба голини 116-дақиқада Жюль Кунде киритди. 120+3-дақиқада захирага олинган Антонио Рюдигер қизил карточка олди.