Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов нега майдонга тушмаётганлигига ойдинлик киритилди. Асл муаммо нимада?

Абдуқодир Ҳусанов нега майдонга тушмаётганлигига ойдинлик киритилди. Асл муаммо нимада?

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов кетма-кет ўйинларда "Манчестер Сити" таркибида майдонга тушмади. Натижада ижтимоий тармоқларда ҳар хил гап сўзлар тарқалди. Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев футболчининг яқинлари билан гаплашиб, вазиятга ойдинлик киритди.

"Гвардиола билан ҳеч қандай шахсий ва профессионал даражада зиддият йўқ. Аксинча, Пеп машғулотларда доимий тарзда унга эътибор қилади, позицияси бўйича тактик кўрсатмалар беради. Ишончи сўнмаган. Жисмоний жиҳатдан ҳам Ҳусановда ҳозир муаммо, пасайиш йўқ. Ўйинларда тушмаётганига сабаб - соғлом рақобат. Яна бир ёш ҳимоячи О’Райли чап қанотда кетма-кет учрашувларда голлар ва ассистлар қайд этгач, Йошко Гвардиол марказга ўтказилди. Диаш лидер сифатида марказий ўнг ҳимоячи сифатида ҳаракат қилмоқда. Пеп шу вариантни қўллагач Сити қаторасига ютишни бошлади. Нафақат Гвардиола, аксарият мураббийлар натижа бўлиб турган жойда ротация қилмайди. Айниқса ҳимояда. Қолаверса мавсум якунида Ситининг йўқотадиган ҳар битта очкоси чемпионлар лигасидан маҳрум қилиши мумкин. Бугун ютса ва ҳимоя яхши ўйнаса эртага яна шулар тушади. Бу нормал жараён.

Абдуқодир Ҳусановда ҳали имкон бўлади, ишонинг. Ўзининг ёндашуви позитив, пайт пойлаяпти", деб ёзади Д.Файзиев.

Киритилди: Бугун 14:10. Ўқилди: 2233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!