Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Австралияда ҳукумат рухсати билан 700 та коала отилди

Австралияда ҳукумат рухсати билан 700 та коала отилди

Австралиянинг Виктория штати маъмурияти вертолётлардан 700 дан ортиқ коалаларни отишни маъқуллади. Бу қарор ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари ва айрим сиёсатчиларнинг норозилигига сабаб бўлди, деб хабар беради Sky News.

АЗЕРТАДЖ хорижий ОАВларга таяниб хабар беришича, расмийлар бу қарорни мажбурлов чораси сифатида изоҳлаяпти. Бунинг сабаби шундаки, тахминан 2000 гектар ўсимлик қопламининг нобуд бўлишига сабаб бўлган март ойидаги ёнғинлар туфайли коалалар табиий яшаш жойлари, озиқ-овқат ва сувларидан бебаҳра бўлди.

Виктория бош вазири Хаcинта Алланнинг айтишича, қарор ҳар томонлама ва синчковлик билан баҳоланганидан кейин қабул қилинган. Бироқ ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари бу чорага қўшилмаслигини билдирди.

Коала қутқарувчилар уюшмаси президенти Жесс Робертсоннинг фикрича, коалаларни вертолётлардан отиш уларнинг ҳолатини тўғри баҳолаш имконини бермайди.

Унинг фикрига кўра, бу масалани ҳал қилишнинг янада мақбул усуллари мавжуд.

Бундан ташқари, кўплаб депутатлар коалалар 2022 йилдан бери йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлар рўйхатига киритилганини эслатди.

Киритилди: Бугун 01:25. Ўқилди: 2023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!