7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 13,3 минг кишига етди, 31 минг киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳисоботга кўра, қурбонлар орасида 5600 нафар бола ва 3550 нафар аёл бор.
Хабар қилинишича, минтақани ўққа тутишда 201 нафар тиббиёт ходими ва 60 нафар журналист ҳалок бўлган. Ярадорлар сони эса 31 мингга етган.
6500 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлар рўйхатида, жумладан вайроналар остида қолганлар ҳам борлиги қайд этилган бўлиб, уларнинг 4 минг 400 дан ортиғи аёллар ва болалардир. Айни пайтда секторда 98 та ҳукумат биноси ва 266 та мактаб Исроил ҳужумига учраган ва 66 та мактаб ишлашдан тўхтаган.
Исроил аскарлари томонидан бомбаланган 170 та масжиддан 83 таси бутунлай вайрон қилинган.