Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Ғарбий Германия мисолида Украинага НАТО аъзолиги таклиф қилинди

Ғарбий Германия мисолида Украинага НАТО аъзолиги таклиф қилинди

НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен 1955 йилда Ғарбий Германия тажрибаси асосида Украинани альянсга қабул қилиш ғоясини илгари сурди. Бу ҳақда у Globsec Forum форумидаги чиқиши вақтида маълум қилди.

Расмуссеннинг таъкидлашича, Германия НАТОга қабул қилинган пайтда жамоавий мудофаа ҳақидаги 5-модда фақат Бонн назорат қилган ҳудудларга татбиқ этилган. Унинг фикрича, Украинага нисбатан ҳам худди шундай ёндашувни қўллаш мумкин.

“Биз Украина билан ҳам шу йўлни танлашимиз мумкин”, — деди сиёсатчи. Унинг тушунтиришича, НАТОнинг 5-моддаси фақат Киев назоратидаги ҳудудларга амал қилиши мумкин.

Шу тариқа, собиқ бош котиб Украина учун чекланган аъзолик моделини таклиф қилди. Бу модель мамлакатнинг баҳсли ёки Россия назоратидаги ҳудудларига НАТО ҳимояси татбиқ этилмаслигини назарда тутади.

Киритилди: 22:04 21.05.2026. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!