Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Си Цзинпин келаси ҳафта бошида Шимолий Кореяга ташриф буюриши мумкин

Си Цзинпин келаси ҳафта бошида Шимолий Кореяга ташриф буюриши мумкин

Хитой президенти Си Цзинпин келаси ҳафта бошида Шимолий Кореяга ташриф буюриши мумкин.

Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги Шимолий Корея ҳукуматининг юқори лавозимли амалдорига таяниб хабар берди.

Ҳукуматнинг яна бир манбасига кўра, яқинда бир гуруҳ Хитой хавфсизлик ва протокол амалдорлари Пхеньянга ташриф буюришган. Хитой раҳбарининг ташрифи май ойининг охири ёки июнь ойининг бошида бўлиб ўтиши мумкин.

Таъкидланишича, ўтган ҳафта АҚШ президенти Дональд Трампни қабул қилган Си Цзинпин Вашингтон ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасида воситачилик қилишга уриниши мумкин.

Киритилди: Бугун 11:51. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!