Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

ФВВ томонидан 9 нафар инсон ҳаёти сақлаб қолинди

ФВВ томонидан 9 нафар инсон ҳаёти сақлаб қолинди

Кеча, 8 июль соат 16:47 да Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар “А.Ғиждувоний” МФЙ, Б.Нақшбанд кўчасидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:51 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:03 да тўлиқ ўчирилган.

Маълум бўлишича ертўлада тахминан 20 кв.м майдонда чиқиндилар ёнган.

Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг кириш эшиги ва йўлаклари ёнғин тутуни билан қопланганлиги сабабли 1-2-3-қаватлардаги хонадонлардан 9 нафар фуқаро ФВВ қутқарувчилари томонидан зудлик билан эвакуация қилиниб, биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Киритилди: 09:45 09.07.2025. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!