Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Фуқаронинг ноқонуний ҳаракати туфайли давлатга 1 миллиард 354 миллион сўм зарар етказилди

Фуқаронинг ноқонуний ҳаракати туфайли давлатга 1 миллиард 354 миллион сўм зарар етказилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш туфайли давлатга 1,35 миллиард сўмлик зарар етказилган.

“Ҳудудгаз Жиззах” ГТФ "Комплаенс назорат" тузилмалари, “Ғаллаоролтумангаз” ГТБ ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган текширувда туманнинг Самарқанд кўчасида яшовчи фуқаро ўз хонадонида руддан рангли металларни ажратиш мақсадида табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали улангани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, сарфланган газ ҳажми қайта ҳисоблаб чиқилди. Унга кўра, давлатга 1 миллиард 354 миллион сўм зарар етказилган.

Ҳозирда барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилиб, ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: 10:03 07.02.2025. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!