Бу Франция тарихида намойишлар билан боғлиқ энг йирик суғурта ҳодисаларидан бирига айланиши мумкин.
Morningstar DBRS таҳлилчиси Маркос Альвареснинг фикрича, Франциядаги оммавий тартибсизликлар кўлами бўйича табиий офатларга қиёслаш мумкин. Унинг таъкидлашича, юз миллионлаб евро зарар келтирадиган бундай воқеалар энди мамлакатда ҳар йили содир бўлиши мумкин.
Financial Times нашри билан суҳбатлашган суғурта брокерлари ҳам компанияларнинг умумий зарари 1 миллиард евродан ошиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Нашр суҳбатдошларининг огоҳлантиришича, 19 октябрь кечига келиб кўчалардаги вазият бироз тинчланган бўлса-да, тартибсизликлар давом этса, етказилган зарар янада ортиши мумкин.