➡️ Марин Ле Пен бошчилигидаги «Миллий бирлашув» (RN) партияси Бешинчи Республика тарихидаги энг юқори жамоатчилик қўллаб-қувватлови кўрсаткичларидан бири билан сайлов кампаниясига яқинлашмоқда. Ўнг кучларнинг эҳтимолий ғалабаси Парижнинг ташқи сиёсат ва мудофаа йўналишини қайта кўриб чиқишига олиб келиши мумкин.
➡️ Марин Ле Пен аввалроқ президент этиб сайланган тақдирда, Францияни НАТОнинг интеграциялашган ҳарбий қўмондонлик тизимидан чиқаришини, бироқ мамлакатнинг НАТО аъзолигини сақлаб қолишини айтган.
➡️ Украина масаласида ҳам RN позицияси амалдаги ёндашувни қайта кўриб чиқишни назарда тутади. Партия раиси Жордан Барделланинг таъкидлашича, Франция Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади, аммо «урушни чексиз молиялаштирмаслиги» керак. Унинг фикрича, ёрдам уни қайтариш кафолатлари асосида берилиши лозим.