Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Францияда ўқувчилар намойиши пайтида полиция ҳаракатлари юзасидан 24 та тергов бошланди

Францияда ўқувчилар намойиши пайтида полиция ҳаракатлари юзасидан 24 та тергов бошланди

Франция Миллий полицияси бош инспекцияси (IGPN) мактаб ўқувчиларининг норозилик намойишлари давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар юзасидан 24 та тергов олиб бормоқда.

Бу ҳақда Le Parisien газетаси мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

"Франция Ички ишлар вазирлиги жума куни маълум қилишича, 17 сентябрда бошланган мактаб ўқувчиларининг норозилик намойишларидан буён «полиция устидан полиция» номи билан танилган Миллий полиция бош инспекцияси (IGPN) томонидан 24 та тергов иши очилган", — дейилади нашр хабарида.

Киритилди: 23:46 09.10.2026. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!