Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Францияда учинчи ҳафтадир оммавий намойишлар давом этмоқда

Францияда учинчи ҳафтадир оммавий намойишлар давом этмоқда

Франция пойтахти Парижда оммавий норозилик намойишлари муносабати билан 40 дан ортиқ метро ва шаҳар атрофи темирйўл бекатлари фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилди.

31 октябрь, шанба куни мамлакатда кетма-кет учинчи ҳафта оммавий намойишлар ўтказилмоқда. Транспорт бошқармаси RATP хавфсизлик мақсадида пойтахтнинг қатор ҳудудларида бекатлар ёпилишини маълум қилди.

Франция ҳукумати тартибсизликлар хавфини инобатга олиб, Париж марказида йирик норозилик юришларини ўтказишга рухсат бермади.

Суд қарорига мувофиқ, намойишчиларнинг юриши шаҳарнинг шарқий чеккасидаги Порт-де-Баньоледан Порт-де-Шарантонгача бўлган йўналишда ўтказилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Франциядаги норозиликлар таълим тизимидаги муаммолардан бошланиб, кейинчалик яшаш харажатларининг ошиши ва ижтимоий тенгсизликка қарши кенг кўламли ҳаракатга айланган.

Киритилди: 20:35 31.10.2026. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!