Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Францияда оммавий тартибсизликлардан сўнг маҳаллий комендантлик соати жорий этилади

Францияда оммавий тартибсизликлардан сўнг маҳаллий комендантлик соати жорий этилади

Франция бош вазири Себастьян Лекорню оммавий тартибсизликлар, ўт қўйишлар, дўконларни талаш ва полиция билан тўқнашувлардан кейин айрим ҳудудларда маҳаллий комендантлик соатини жорий этишни буюрди. Бу ҳақда «Билд» нашри хабар берди.

Бош вазир префектларга шаҳарларнинг айрим қисмларида ҳаракатланишни чеклаш бўйича чоралар кўришни топширган. Бу чоралар янги тартибсизликлар ва талончиликларнинг олдини олишга қаратилган. Ҳозирча қайси шаҳарларда чекловлар жорий этилиши ва улар қанча давом этиши маълум қилинмаган.

2026 йил 17 октябрда Францияда турмуш даражаси, ёқилғи нархлари ва таълим тизимидаги муаммоларга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди.

Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, намойишларда тахминан 550 минг киши қатнашган. Ташкилотчилар эса иштирокчилар сони 800 мингга яқин бўлганини билдирган.

Намойишларга мактаб ўқувчилари, талабалар, касаба уюшмалари ва «сариқ нимчалилар» ҳаракати вакиллари қўшилган. Бир қатор шаҳарларда вазият кескинлашиб, полиция билан тўқнашувлар, ўт қўйишлар, вандализм ва талончилик ҳолатлари кузатилган. Энг мураккаб вазият Париж, Марсель, Лион, Лилль ва Бордо шаҳарларида юзага келган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув тўпларидан фойдаланган. Дастлабки хабарларда юзлаб одамлар ҳибсга олингани, кейинги маълумотларда эса бу рақам 1 200 нафардан ошгани айтилган. Шунингдек, тахминан 150 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими жароҳатлангани билдирилган.

Бош вазир Себастьян Лекорню зўравонлик ва талончиликни қоралаб, тинч намойишлар ўтказиш мумкинлигини, бироқ ўт қўйиш ва дўконларни талашга йўл қўйилмаслигини таъкидлаган.

Киритилди: 18:36 19.10.2026. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!