Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Францияда намойишлар тартибсизликларга айланди: Макрон мурожаат қилди

Францияда намойишлар тартибсизликларга айланди: Макрон мурожаат қилди


Францияда яшаш харажатларининг ошиши ва таълим тизимидаги муаммоларга қарши бошланган намойишлар айрим шаҳарларда зўравонлик ва талончилик билан давом этди.

17 октябрь куни намойишларда расмий маълумотларга кўра, 550 мингга яқин киши қатнашган, ташкилотчилар эса бу рақамни 800 мингдан ортиқ деб баҳолаган. Кейинги кунларда ҳибсга олинганлар сони 2 400 нафардан ошгани хабар қилинди.

Париж, Марсель ва Лионда дўконлар талон-торож қилинди, биноларга зарар етказилди. Лимож шаҳридаги тарихий шаҳар ҳокимияти биносида ҳам ёнғин содир бўлди.

Президент Эммануэль Макрон зўравонликларни қоралаб, тартибсизликлар ва талончилик учун айбдорлар қонун олдида жавоб беришини билдирди.

Италия ва Албанияда ҳам норозилик намойишлари ва полиция билан тўқнашувлар қайд этилди.

Киритилди: 19:14 19.10.2026. Ўқилди: 454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!