Сен-Дизье шаҳри осмонида Patrouille de France пилотаж гуруҳига тегишли икки самолёт тўқнашди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, ҳодиса машғулот парвози вақтида содир бўлган. Ҳар икки учувчи ўз вақтида катапулта қилишга улгурган.
Тўқнашувдан сўнг, самолётлардан бири корхона ҳудудига қулаган ва кучли ёнғин келиб чиққан. Ҳозирда фавқулодда хизматлар воқеа жойида иш олиб бормоқда.