Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Франция ҳукумати истеъфога чиқди

Франция ҳукумати истеъфога чиқди

Франция Миллий Ассамблеяси бош вазир Мишел Барниер бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик вотумини маъқуллади. 331 депутат зарур 288 овоз билан вазирлар маҳкамаси истеъфоси учун овоз берди, бу унинг ҳукуматини Бешинчи Республика тарихидаги энг қисқа ҳукуматга айлантирди.

Уч ойлик бош вазирликдан сўнг Барниер президент Эммануэл Макронга ўз истеъфосини тақдим этиши керак. Сиёсий инқироз ҳукуматнинг махсус конституциявий ваколатлардан фойдаланган ҳолда, парламентни четлаб ўтиб, буджетни қабул қилишга уриниши туфайли янада кучайди.

Овоз беришдан олдин сўзга чиққан Барниер таклиф этилган буджетнинг камчиликларини тан олди. «Биз ҳақиқат ва масъулият моментига етиб келдик. Мен буджет лойиҳаси мукаммал бўлмаганини тан оламан – биз бошиданоқ ҳаммасини тўғри бажара олмадик», — деди бош вазир.

Франция энди чуқур сиёсий ноаниқлик даврига дуч келмоқда. Reuters хабарига кўра, Макрон тезда янги бош вазирни тайинлаш ниятида, яхшиси шанба куни АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп иштирок этиши кутилаётган Нотр-Дам соборининг очилиш маросими олдидан.

Франциядаги сиёсий инқироз Германияда ҳукмрон коалициянинг емирилиши билан юзма-юз турган Европа Иттифоқининг позициясини заифлаштириши мумкин. Вазият молия бозорларида жиддий хавотир уйғотмоқда: биринчи марта Франция давлат облигациялари бўйича фоиз ставкалари Грециядан ошиб кетди, бу Франция иқтисодиёти учун мисли кўрилмаган ҳисобланади.

Киритилди: 07:51 05.12.2024. Ўқилди: 1236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!