Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Франция Google, Netflix ва Meta учун янги солиқ жорий этмоқчи

Франция Google, Netflix ва Meta учун янги солиқ жорий этмоқчи

Франция Миллий ассамблеяси депутатлари Google, Netflix, Amazon ва Meta каби йирик технологик компанияларнинг интернет трафигига солиқ солиш таклифини маъқуллади.

Le Figaro маълумотига кўра, социалист депутат Лоран Ларди илгари сурган ташаббус жисмоний шахсларга узатилган ҳар бир гигабайт маълумот учун 0,055 евро солиқ ундиришни назарда тутади.

Лойиҳага мувофиқ, Франция алоқа операторлари интернет трафиги ҳажмини ҳисоблаб, давлат идораларига маълумот тақдим этиши керак бўлади.

Ташаббус муаллифлари янги солиқ бюджетга йилига 10 миллиард еврогача даромад келтириши мумкинлигини таъкидламоқда. Шунингдек, бу чора дата-марказларнинг энергия сарфини ва атроф-муҳитга таъсирини камайтириши кутилмоқда.

Таклиф ҳукумат қаршилигига қарамай, 11 та овоз билан маъқулланган. 10 нафар депутат қарши чиққан.

Эътиборлиси, овоз беришда қуйи палатанинг қарийб 580 нафар аъзосидан атиги 30 нафарга яқини қатнашган. Таклифнинг маъқулланиши солиқ ҳозирдан кучга кирганини англатмайди.

Киритилди: 19:18 31.10.2026. Ўқилди: 998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар