Франция Германиядан Россия билан эҳтимолий ҳарбий тўқнашувда узоқ масофали ракеталардан фойдаланиш шартларини аниқ белгилашни сўрамоқда.
Financial Times манбаларининг хабар беришича, Париж Берлиннинг бундай қуроллардан фойдаланиш тартибини Франциянинг ядровий тийиб туриш доктринаси билан мувофиқлаштиришни истамоқда.
Франция расмийлари Россия Германиянинг эҳтимолий ракета зарбаларини нотўғри талқин қилиши ва бу ядровий можаро хавфини оширишидан хавотирда.
«Агар россияликлар берилган сигнални нотўғри тушунса, томонлар ўзлари сезмаган ҳолда ядровий тўқнашув чегарасига яқинлашиб қолиши мумкин», — дея огоҳлантирган Франция расмийларидан бири.